Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ кубогининг Республика босқичига қуръа ташланди

ДХХ кубогининг Республика босқичига қуръа ташланди

Жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол ҳамда илк маротаба қизлар ўртасида мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақалари икки босқичда ўтказилди ва Республика босқичига етиб келди.

Биринчи босқич – туман/шаҳарлар кесимида апрель-май ойларида, иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида июнь-июль ойларида ўтказилди.

Бу йилги ДХХ кубоги мусобақалари республика бўйича 250 минг нафардан ортиқ ёшларни қамраб олди.

Иккинчи босқич якуни бўйича 365 нафар иқтидорли ёшлар аниқланиб, ҳозирда уларни маҳаллий футбол клубларига жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.

Турнирнинг Республика босқичи 21-25 август кунлари «Бунёдкор» футбол академияси майдонларида, финал ўйини эса 26 август куни «Жар» стадионида ўтказилади. Унда 42 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради.

Республика босқичида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ғолиб бўлган жамоалар маҳалласига мини-футбол майдони, 2-ўринни эгаллаган жамоалар учун универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3-ўринни эгаллаган жамоалар маҳалласига «Стритбол» (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдони қуриб берилади.

Қизлар мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар пул мукофоти билан тақдирланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг