Довурхон Кароматов кумуш медалини қўлга киритди
Пара-дзюдочимиз Довурхон Кароматов Токио-2020 Паралимпия ўйинларида делегациямизнинг навбатдаги кумуш медалини тақдим қилди. Вакилимиз финалда озарбайжонлик спортчига қарши курашди.
-81 кг вазн тоифаси финалида Ҳусейн Раҳимлига қарши кураш олиб борган вакилимиз қўшимча вақтда имкониятни бой бериб, Паралимпия ўйинларини кумуш медал билан якунлади.
Шу тариқа делегациямизнинг Токио-2020 Паралимпия ўйинларидаги медаллари 4 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронзани ташкил этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter