Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича Осиё чемпионига айланди
Қозоғистонда дзюдо бўйича навбатдаги қитъа биринчилиги бошланди.
Ушбу кун дастурида уч вакилимиз шоҳсупага кўтарилди. -52 кг вазн тоифасида Диёра Келдиёрова барча рақибаларини, хусусан, финалда амалдаги жаҳон чемпиони япониялик Aи Шишимени 1 дақиқадаёқ мағлубиятга учратиб, иккинчи бор Осиё чемпионлигини қўлга киритди.
Шунингдек, -66 кг вазн тоифасида Муҳриддин Тиловов ва -57 кгда курашган Нилуфар Ермагамбетова бронза медалига сазовор бўлишди.
Олтин медал:
-52 кг: Диёра Келдиёрова
Бронза медал:
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-57 кг: Нилуфар Ермагамбетова
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter