Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дель Пьеро касалхонага тушиб қолди

Дель Пьеро касалхонага тушиб қолди

Фото: «Instagram»

Туриннинг «Ювентус» клуби ҳамда Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Алессандро Дель Пьеро Лос-Анжелесдаги шифохонага ётқизилди. 45 ёшли собиқ футболчи буйракларидаги тошдан азият чекмоқда.

«Уч миллиметрлик увоқ шунча ташвиш келтиришини ҳеч ақлимга сиғдира олмаяпман», — деб ёзди футболчининг ўзи «Instagram»да.

Эслатиб ўтамиз, Дель Пьеро «оқ-қоралар» либосида 19 йил давомида (1993—2012 йиллар) майдонга тушган. «Ювентус» билан барча турнирларда 706 та ўйин ўтказиб, 290 та гол урган, 81 та голли узатмани амалга оширган.

Италия терма жамоасида эса 91 та ўйини ва 27 та голи ва албатта, 2006 йилги жаҳон чемпионлиги билан эсда қолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг