Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

УЕФА ЧЛ, 1/8 финал: «Лион»ни енгган «Ювентус» турнирни тарк этди

УЕФА ЧЛ, 1/8 финал: «Лион»ни енгган «Ювентус» турнирни тарк этди

Фото: «Reuters»

УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб ўйинида «Ювентус» «Лион»ни мағлуб этди. Туриндаги ўйинда 2:1 ҳисоби қайд этилди.

«Оқ-қоралар»нинг дублини Криштиану Роналду ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Голларнинг бирини ўн бир метрликдан киритди. Португал юлдузи 14-мавсумдирки, ЧЛ плей-офф босқичида тинмай рақибларга гол урмоқда.

Французлар сафида Мемфис Депай ўзини кўрсатди, у ҳам голини пенальтидан урди.

Жамоалар ўртасидаги биринчи ўйинда (26 февраль) «Лион» ўз майдонида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Ҳар икки ўйин натижасига кўра, сафарда урилган гол шарофати билан французлар кейинги босқичга чиқишди. Бу босқич осон бўлмайди, биттадан ўйин ўтказилади, «Лион»ни эса «Реал»ни енгиб ўтган «Манчестер Сити» кутмоқда.

УЕФА ЧЛ, 1/8 финал. Жавоб ўйини

Ювентус — Лион — 2:1

Голлар: Роналду (43 — пенальти, 60) — Депай (12 — пенальти).

Биринчи ўйин — 0:1.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг