Бектемир Мелиқўзиев собиқ жаҳон чемпиони билан жанг қилади
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифасида жанг олиб бораётган Бектемир Мелиқўзиев (6-0, 5 КО) нинг навбатдаги рақиби маълум бўлди.
Ҳамюртимиз 2021 йил 30 январида Москвадаги «Лужники» стадионида ташкил этиладиган бокс оқшомининг асосий жангида рингга кўтарилади. Бектемирга собиқ чемпион – Сергей Ковалёв (34-4-1, 29 КО) рақиблик қилади. Бу ҳақда россиялик боксчи маълум қилди.
Сергей Ковалёв ярим оғир вазн тоифасида WBA Super, IBF ва WBO чемпионлик камарларининг собиқ соҳиби ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter