Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Челси» «Реал»ни финалдан маҳрум қилди

«Челси» «Реал»ни финалдан маҳрум қилди

Европа Чемпионлар Лигасида «Челси» ўз майдонида «Реал»ни мағлуб этиб, финалга йўл олди.

Биринчи баҳсда сафардан дуранг билан қайтган лондонликлар жавоб ўйинида «Реал»га ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Тухел шогирдлари идеал ўйин кўрсатиб, финал масаласини ҳал қилишди.

Челси — Реал 2:0
Голлар: Вернер (28), Маунт (85).

Челси – Менди, Аспиликуэта (Жеймс, 88), Силва, Рюдигер, Чилуэлл, Маунт (Зиёш, 89), Жоржиньо, Ҳаверц (Жиру, 90+4), Канте, Кристенсен, Вернер (Пулишич, 67).

Реал – Куртуа, Рамос, Милитао, Начо, Менди (Асенсио, 63), Кроос, Модрич, Винисиус (Вальверде, 63), Каземиро (Родриго, 76), Азар (Мариано, 89), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (14), Рамос (36), Кристенсен (39), Начо (62), Кроос (72), Маунт (88), Вальверде (90).

29 май куни Истанбулда бўлиб ўтадиган финалда «Челси» ва «Манчестер Сити» ғолиблик учун курашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг