CAFA Nations Cup-2023: Ўзбекистон Тожикистонни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Футбол бўйича CAFA Nations Cup-2023 3-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 17 июнь, шанба куни Тожикистонга қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 13-дақиқасида Тожикистон футболчиси Парвизжон Умарбоев ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда эса ўзбекистонликлар мувозанатни тиклади. 53-дақиқада Жасурбек Яхшибоев рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шундан сўнг – Элдор Шомуродов 56-дақиқада пенлаьтидан, Аббос Файзуллаев 73-дақиқада, Хожимат Эркинов 83-дақиқада, Остон Ўрунов 95 дақиқада гол уришди.
Ўзбекистон терма жамоаси CAFA Nations Cup-2023 финалида Эронга қарши баҳс олиб боради. Жамоалар ўртасидаги 20 июнь куни 20:30 да старт олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter