Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугунги жанглар қайси телеканалда намойиш этилади?

Бугунги жанглар қайси телеканалда намойиш этилади?

Бугун пойтахтимиздаги «Ҳумо арена» муз саройида катта бокс кечаси бўлиб ўтади.

Рингга кўтариладиган боксчиларимиз ва уларнинг рақиблари:

WBA ва IBF чемпионлик камарлари ҳимояси учун жанг, 12 раунд.

Муроджон Аҳмадалиев - Рёсуке Иваса;

WBA Интернатионал камари учун, 10 раунд.

Шаҳрам Ғиёсов - Патрисио Лопес Морено;

Биринчи ўрта вазн тоифасидаги жанг, 10 раунд.

Исроил Мадримов - Эммани Каломбо;

Супер оғир вазн тоифасидаги жанг, 6 раунд.

Баҳодир Жалолов - Кристапс Зутис;

Биринчи енгил вазн тоифасида WBA Интернатионал камари учун, 10 раунд.

Ҳасанбой Дўсматов - Муҳсин Кизота;

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасидаги жанг, 6 раунд.

Миразизбек Мирзаҳалилов - Таша Мжуажи;

Биринчи оғир вазн тоифасидаги жанг, 6 раунд.

Санжар Турсунов - Иван Юхта;

Биринчи ўрта вазн тоифасидаги жанг, 6 раунд.

Иқболжон Холдаров - Кулва Бушири.

Кўпчиликни ушбу қизиқарди жанглар қайси телеканалда намойиш этилиши қизиқтириши аниқ. Бокс кечаси 18:00 дан бошлаб юртимиз ҳудудида «ЗЎР ТВ» телеканали, хориж учун DAZN платформаси орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг