Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Хитой рақиб бўлади

Бугун Хитой рақиб бўлади

Бугун, 21 сентябр куни ўтадиган 10-тур мусобақасида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Хитой билан баҳс юритади.

Пешқадам Ҳиндистон эса иккинчи поғонадаги АҚШ билан ўйнайди.

Умуман, 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси якунланишига 2 та тур қолганда ғолиблик учун даъвогарлик қиладиган жамоалар номи деярли маълум бўлиб қолди.

Ҳиндистон 17 очко билан етакчилик қилаётган бўлса, 15 очко билан кейинги тўртта поғонани АҚШ, Ўзбекистон ва Хитой жамоалари банд этган. Шу жиҳатдан бугунги ўзаро баҳслар муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса 10-турда 12 очко билан 16-ўринда бораётган Англия шахматчи қизлари билан куч синашади. Юртимиз жамоасида ҳам шунча очко бор.

Аёллар ўртасидаги курашда қўшни Қозоғистон жамоаси 16 очко билан етакчига айланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг