Нурмагомедов: «Видеони кўриб, жудаям кайфиятим бузилиб кетди, бугун қарияни урса, эртага-чи?!» (видео)
Россиялик таниқли аралаш жанг устаси Ҳабиб Нурмагомедов Конор Макгрегор қамалиши керак, деган фикрда. UFC собиқ чемпионининг Дублиндаги барда кекса одамга мушт тушириши Ҳабибни ана шундай кескин муносабат билдиришга ундади.
Мана ўша видео
Макгрегор барда нотаниш одамни виски билан меҳмон қилмоқчи бўлган, у икки марта рад этганидан кейин юзига мушт туширган. Воқеа кузатув камераларига тушиб қолди, кейин ОАВда тарқади.
«Макгрегорни ҳибсга олиб, панжара ортига жўнатиш керак. Уни ҳукумат жазолаши шарт. Бу менинг фикрим. Бу видеони кўриб жуда, жудаям кайфиятим бузилиб кетди. Бугун бир қарияни урса, эртага нима қилади?!», — деди Нурмагомедов.
Макгрегорнинг хурмача қилиқлари ҳақида илгари ҳам ёзганмиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter