Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бош вазир кубоги»: чорак финалчилар маълум бўлди

«Бош вазир кубоги»: чорак финалчилар маълум бўлди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Бош вазир кубоги” футбол мусобақаларида чорак финалчилар аниқланди.

Шу кунгача ўзларининг чиройли ўйинлари билан барчани хушнуд этиб келаётган банк жамоалари ниҳоят чорак финал остонасида тўхтатилди. Фақатгина “Халқ банки” чорак финалга йўл олди.

Бугун бўлиб ўтган 1/8 финал ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди:

Давлат солиқ қўмитаси – “Халқ банки” 2:4
“Қишлоқ қурилиш инвест” – Олий суд -:+
АКТ вазирлиги – Ветеринария қўмитаси +:-
Адлия вазирлиги – “Кафолат суғурта” 3:0
Дин қўмитаси – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 1:0
Давлат тест маркази – Сув хўжалиги вазирлиги 0:1
“Ўзбектелеком” – “Асака банк” 4:3
“Агро банк” – Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1:2

Чорак финалга йўл олган жамоалар:

“Халқ банки”
Олий суд
АКТ вазирлиги
Адлия вазирлиги
Дин қўмитаси
Сув хўжалиги вазирлиги
“Ўзбектелеком”
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг