«Боруссия»да бош мураббий алмашди
Германия Бундеслигасининг бу йилги кумуш медали совриндори — Дортмунднинг «Боруссия» клубида бош мураббий алмашди: Марко Розе ўрнига Эдин Терзич келди.
Дортмундликлар 39 ёшли Эдин Терзич билан 2025 йил ёзигача шартнома имзолашди. Терзич «Боруссия»га бегона эмас — 2018 йилдан бош мураббий Люсьен Фаврга ёрдамлашиб келган, 2020 йил қишида, швейцариялик кетганидан сўнг жамоани бошқарган. Унинг бошчилигида клуб Германия кубогини эгаллаган.
Жорий мавсум арафасида Терзич «Боруссия» техник директори лавозимига тайинланганди. Энди у бош мураббий, Эрвин Ҳоландсиз («Манчестер Сити»га ўтган) жамоани қуриши керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter