Боксчилар Олимпия ўйинларига йўл олишди

Яна 19 кундан сўнг Япония пойтахти Токио шаҳрида Олимпия ўйинлари старт олади.
Мусобақада қатнашадиган ўзбекистонлик боксчилар анъанага кўра тайёргарликнинг сўнгги босқичини мусобақа ўтказиладиган манзил – Япониянинг ўзида олиб боришади.
Марат Қурбонов бошчилигидаги чарм қўлқоп усталаримиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кузатиб қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбек боксчилари Токиодаги Олимпия ўйинларида қуйидаги таркибда иштирок этишади:
Эркаклар:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразиз Мирзахалилов
-63 кг: Элнур Абдураимов
-69 кг: Бобоусмон Батуров
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов
-81 кг: Дилшод Рўзметов
-91 кг: Санжар Турсунов
+91 кг: Баҳодир Жалолов
Аёллар:
-51 кг: Турсуной Раҳимова
-60 кг: Райҳона Қодирова
-69 кг: Шаҳноза Юнусова
Маълумот учун, Токио Олимпиадасида бокс баҳслари 24 июль куни старт олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter