Бир йил ичида нархи «осмон»лаганлар: улар орасида 30 ёшли футболчи ҳам бор (ТОП-10)
![Бир йил ичида нархи «осмон»лаганлар: улар орасида 30 ёшли футболчи ҳам бор (ТОП-10)](https://static.xabaruz.com/crop/3/2/720_460_95_3291839513.jpg)
Бир йил ичида қайси футбол юлдузи қанчага қимматлади? «Transfermarkt» уларнинг «ТОП-10»лигини тузди.
- Кевин Де Брейне (26 ёш), «Манчестер Сити»
+50 млн. евро
Бирданига икки футболчининг нархи 50 млн. евро қимматлади. Булар – Неймар ва Де Брейне. Белгиялик футболчи бир йил ичида 83,3 фоизга (Неймар — 50 фоиз) қимматлади ва энди 110 млн. еврога баҳоланяпти.
- Тимо Вернер (21 ёш), «Лейпциг»
+52 млн. евро
Агар Бундеслигани кузатаётган бўлсангиз, бу футболчини яхши танийсиз. Бу иқтидор эгасининг салоҳияти жуда баланд, нархи ҳам шунга яраша ўсди.
- Муҳаммад Салоҳ (25 ёш), «Ливерпуль»
+53 млн. евро
2017 йили у қаҳрамонга айланди. Терма жамоасини ЖЧ-2018га олиб чиқди. «Ливерпуль»да кўрсатаётган ўйини ҳам ҳайратланарли.
- Габриэл Жезус (20 ёш), «Манчестер Сити»
+54 млн. евро
Бир йил аввал энди-энди танилган футболчи ҳозирда клубининг ҳам, Бразилия терма жамоасининг ҳам асосий ҳужумчиси.
- Филиппе Коутиньо (25 ёш), «Барселона»
+55 млн. евро
Яна бир бразилиялик футболчида мисли кўрилмаган ўсиш кузатилди. «Барселона» уни деб ақлдан озди ва катта машаққат ва суммага ниҳоят қишки трансфер ойнасида харид қилди.
- Лионель Месси (30 ёш), «Барселона»
+60 млн. евро
Ўттиз ёшида ҳам нархининг бундай кескин қимматлашиши? Бунга фақат бир футболчи қодир. У — Месси!
- Деле Алли (21 ёш), «Тоттенхэм»
+60 млн. евро
Ўзи ярим ҳимоячи, аммо ўтган йили у «Тоттенхэм» учун 41та гол урди (АПЛда 33та).
- Усмон Дембеле (20 ёш), «Барселона»
+62 млн. евро
Ёзда Дембеле «Барселона»га ўтган эди. Жароҳат сабаб у уч ойдан ортиқ вақт каталонияликлар сафида ўйнай олмади. Лекин бу омадсизлик унинг ТОП-3 учликка киришига тўсқинлик қилмади.
- Ҳарри Кейн (24 ёш), «Тоттенхэм»
+80 млн. евро
АПЛнинг ўтган йилдаги энг яхши футболчиларидан бири. Унинг ҳамон «Тоттенхэм»далиги ҳайратланарли.
- Килиан Мбаппе (19 ёш), «ПСЖ»
+86 млн. евро
Ўтган йил бошида Мбаппе шунчалик порладики, 18 ёшли болакай «Монако» сафида ЕЧЛнинг плей-офф баҳсларида 6 ўйинда 6 гол урди («Манчестер Сити», «Боруссия» ва «Ювентус»га).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter