Бектемир Мелиқўзиев қайтди
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида (-76,2 кг) фаолият юритаётган Бектемир Мелиқўзиев (7-1, 6КО) машғулотларни бошлади.
«Укам сафимизга қайтди, биз биргаликда машғулот ўтказдик ва яқин орада бўлажак жангларга тўлиқ тайёргарликни бошлаймиз», – деб ёзди Муроджон Аҳмадалиев ўз инстаграм саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Бектемир ўзининг охирги жангида Габриэль Росадодан (26-13-1, 15КО) кучли зарба ўтказиб юбориб, чуқур нокаут ҳолатига тушганди. Бир муддат танаффусдан сўнг боксчи яна рингга қайтишга тайёрганликни бошлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter