Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангни мексикалик боксчига қарши ўтказади
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди. Рио олимпиадаси совриндори жорий йилнинг 14 феврал куни АҚШда рингга кўтарилади.
Ҳамюртимизга ушбу жангда мексикалик тажрибали боксчи Марко Антонио Перибан рақиблик қилади. Бектемир мазкур жангда ўзининг WBA Continental Americas камарини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, боксчимиз профессионал боксда бунгача 4 та жангда иштирок этган бўлиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. Эътиборлиси, улардан 3 тасида рақибларини нокаутга учратган. Унинг рақиби Марко Антонио фаолияти давомида умумий ҳисобда 31 та жанг ўтказган бўлиб, бу жангларнинг 25 тасида унинг қўли баланд келган. 5 та жангда мағлубиятга учраган бўлса, 1 жангда дуранг қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик боксчи ўзининг сўнгги жангини 2019 йилнинг 13 декабрида ўтказиб, америкалик Александр Вонни мағлубиятга учратган эди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter