Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бектемир Мелиқўзиев ғалабали юришини давом эттирди

Бектемир Мелиқўзиев ғалабали юришини давом эттирди

Профессионал бокснинг супер ўрта (76,2 кг) вазн тоифасида фаолиятини давом эттираётган Бектемир Мелиқўзиев (3-0, 3 КО) навбатдаги ғалабани қўлга киритди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берган.

Лас-Вегасдаги MGM Grand аренасида америкалик Клэй Коллардга (4-2-3, 1 КО) қарши рингга чиққан Бектемир Мелиқўзиев яна муддатидан аввал ғалаба қозонди. Ўзбекистонлик боксчи 8 раундга мўлжалланган рейтинг жанги тўртинчи раундида рақибини дастлаб нокдаун ҳолатига туширди, раунд давомидаги навбатдаги кучли зарбадан сўнг рақиб яна рингга қулади ва ҳакам жангни тўхтатди.

Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев жорий йилнинг 14 июнь куни Лос-Анжелесда, Ҳолливуддаги The Avalon саройида профессионал боксдаги илк жангида шу вақтга қадар профессионал рингда 46 жанг ўтказган аргентиналик Мартин Фидел Риосга (23-20-4, 13 КО) қарши рингга кўтарилганди. 6 раундга мўлжалланган жангнинг биринчи раундидаёқ профи-боксдаги фаолиятини «безори» (Bully) лақаби билан бошлаган ўзбекистонлик спортчи томонидан берилган дастлабки кучли зарба Риосни ерга қулатди ва ҳакам соф нокаут қайд этди.

У шу йилнинг августида мексикалик Рикардо Луна Флоресни (22-7-1, 14 КО) биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб ғалаба қозонди.

Бектемир Мелиқўзиев шу йилнинг апрелидан буён Америкада «Мир бокса» промоутерлик клуби таркибида машғулотларда иштирок этиб келмоқда. Унинг мураббийлари Жоэл Диас ва Антонио Диас ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг