Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Байер» тарихий рекордни янгилади

«Байер» тарихий рекордни янгилади

Леверкузен клубининг ушбу мавсумдаги мағлубиятсиз серияси 44 ўйинга етди ва Хаби Алонсо шогирдлари Топ-5 лигада «Ювентус»нинг (2014) тарихий рекордини янгилашди.

Европа Лигаси 1/4 финали жавоб баҳсида «Байер» Лондонда «Вест Хэм» (1:1) меҳмони бўлиб, 89-дақиқадаги гол эвазига ушбу рекордни янгилади.

Германия жамоаси уйдаги ғалаба (2:0) эвазига Европа Лигаси ярим йиналига йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, «Байер» ўтган ҳафта охирида муддатидан аввал Бундеслига чемпионлигини расмийлаштирган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг