Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бавария» «Ливерпул» ҳужумчисини сотиб олди

«Бавария» «Ливерпул» ҳужумчисини сотиб олди

«Бавария» клуби «Ливерпул» ҳужумчиси Садио Мане билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 30 ёшли футболчи билан шартнома 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Олдинроқ келишув суммаси бонусларни ҳисобга олмаганда 32 миллион еврони ташкил қилиши хабар қилинганди. «Ливерпул»нинг максимал даромади 41 миллион еврони ташкил қилади.

Мане 2016 йилнинг июлидан буён «Ливерпул»да тўп суради. 2021/22 йилги мавсумда ҳужумчи жамоаси сафида 51 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

«Қизиллар» таркибида Мане Англия чемпиони, мамлакат кубоги ва Суперкубоги соҳибига айланди. Шунингдек, 2018/19 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубоги (2019)да ғолиб чиққан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг