«Бавария» — клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида «Бавария» (Германия, УЕФА) «Тигрес» (Мексика, КОНКАКАФ) устидан ғалаба қозонди.
Ўйиндаги ягона голни баварияликлар ҳимоячиси Бенжамен Павар киритди.
Ҳисоб янада каттароқ бўлиши мумкин эди, бироқ Жошуа Киммихнинг голи оффсайддан киритилган деб топилди.
«Бавария» ушбу совринни ўз тарихида иккинчи маротаба қўлга киритди, биринчиси 2013 йилда эгалланганди. Ўша финалда Марокашнинг «Ража» жамоаси қаршилиги синдирилганди.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати. Ал-Райян (Қатар)
Финал
«Бавария» (Мюнхен) — «УАНЛ Тигрес» (Монтеррей) — 1:0 (0:0)
Гол: Павар, 59.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter