Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона» «Севилья»га ютқазди — Куман ўйиндан қониқди

«Барселона» «Севилья»га ютқазди — Куман ўйиндан қониқди

Фото: «Getty Images Sport»

«Барселона» ва «Севилья» Испания кубоги яримфиналининг дастлабки учрашувини ўтказди.

Севильяда ўтган ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида устун келишди. Голларни Жюль Кунде (25-дақиқа) ва Иван Ракитич (85-дақиқа) ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди. Каталонияликлар бош мураббийи ушбу ўйин ва мағлубиятни изоҳлади.

«Ўйинни таҳлил қилиб чиқишимиз керак. Жамоа яхши спорт формасида эди, жисмонан кучли рақибга қарши ёмон ўйнамади. Умтити хатоларга йўл қўйди, аммо бошқалар-чи. Уни айблаш адолатдан эмас. Бутун жамоа ғалаба қозонади, бироқ мағлубият ҳам жамоаники», — деди нидерландиялик мутахассис.

Ҳал қилуви жавоб ўйини 3 март куни Барселонада бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг