Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона» мавсумдаги илк мағлубиятини азалий рақибидан қабул қилиб олди

«Барселона» мавсумдаги илк мағлубиятини азалий рақибидан қабул қилиб олди

Жуд Беллингем эса «Эль-Класико»да ҳам қаҳрамон бўлди.

«Барселона» ҳамда «Реал Мадрид» ўртасида ўтказилган Ла Лиганинг 11-тур ўйини якунланди.

Хави жамоасининг бир қатор асосий ўйинчиларидан фойдалана олмади ва жамоаси ўйинини юқори темп асосига қуриш эвазига кучли рақибини енгишга ҳаракат қилди. Бу услуб биринчи таймда ўзини оқлади ва ҳам ҳисобда, ҳам назоратда устунлик қилди.

Бироқ иккинчи бўлимда «Барса»да бироз чарчоқ аломатлари сезила бошлади. Бундан эса Жуд Беллингем ажойиб тарзда фойдаланди. Каталонияликлар ушбу учрашувга қадар мавсумни мағлубиятсиз ўтказаётганди.

Ла Лига. «Барселона»«Реал Мадрид» 1:2

Голлар: Илкай Гюндоган 7', Жуд Беллингем 68', 90+2'

«Барселона»: 1. Марк-Андре тер Штеген, 4. Рональд Араухо, 15. Андреас Кристенсен, 5. Иньиго Мартинес, 3. Алехандро Бальде, 32. Фермин Лопес (18. Ориоль Ромеу 72'), 6. Гави, 22. Илкай Гюндоган, 2. Жоао Канселу (27. Ламине Йамал 76'), 7. Ферран Торрес (9. Роберт Левандовски 61'), 14. Жуан Феликс (11. Рафинья 77').

Захира: 13. Иньяки Пенья, 26. Андер Астралага, 17. Маркос Алонсо, 23. Жюль Кунде, 30. Марк Касадо, 33. Пау Чубарси, 38. Марк Гулу, 39. Эктор Форт.

«Реал Мадрид»: 25. Кепа Аррисабалага, 2. Даниэль Карвахаль, 22. Антонио Рюдигер, 4. Давид Алаба, 23. Ферлан Менди (12. Эдуардо Камавинга 52'), 18. Орельен Тчуамени, 15. Федерико Вальверде, 8. Тони Кроос (10. Лука Модрич 63'), 5. Жуд Беллингем, 11. Родриго (14. Хоселу 63'), 7. Винисиус Жуниор.

Захира: 13. Андрей Лунин, 26. Диего Пинеиро, 6. Начо Фернандес, 17. Лукас Васкес, 20. Франсиско Гарсия, 21. Браим Диас.

Огоҳлантиришлар: Фермин Лопес 17', Ферран Торрес 45+2', Даниэль Карвахаль 61'

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг