«Барселона» клуби яна бир трансферни эълон қилди

Каталония клуби «Манчестер Сити»дан истеъдодли марказий ҳимоячи Эрик Гарсияни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Испания терма жамоасининг 20 ёшли ҳимоячиси «Барселона» билан 2026 йилга қадар шартнома имзолади. Келишувга кўра, Гарсия учун 400 миллион евро товон пули белгиланган.
Эрик Гарсия «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2018 йили Манчестер сафига ўтган эди. Собиқ жамоасига эса эркин агент сифатида қайтди.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» куни кеча «Манчестер Сити»нинг бошқа бир футболчиси — Агуэрони ўз сафига қўшиб олганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter