Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона» Чемпионлар лигасидан четлатилиши мумкин

«Барселона» Чемпионлар лигасидан четлатилиши мумкин

Каталониянинг «Барселона» клуби молиявий ҳисоботлар билан боғлиқ муаммолар туфайли 2024/25 йилги мавсумдан бошлаб уч мавсум Чемпионлар лигасидан четлаштирилиши мумкин, деб хабар бермоқда Welt.

Эҳтимолий санкциялар сабаби Европа футбол ассоциациялари иттифоқининг (УЕФA) молиявий регламентини бузиш бўлиб, унда клублар харажатларни тегишли даромадлар билан қоплаши шарт.

2023 йил сентябр ойи охирида «кўк-анорранглилар» 304 миллион евро соф фойда кўргани маълум қилинганди.Шунингдек, клуб умумий қарзи 552 миллион еврогача камайгани айтилди.

«Барселона» айни дамда Испания чемпионати турнир жадвалида 38 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг