«Барcелона» янги трансферни эълон қилди

Каталониянинг «Барселона» клубига яна бир ҳужумчи қўшилди.
Голландиялик Мемфис Депай эркин агент сифатида клуб билан шартнома имзолади, деб хабар бермоқда клуб расмий сайти.
Депай 27 ёшда. У якунланган Франция чемпионатида 36 учрашув ўтказди, унда 20 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Депай «Лион» сафига 2017 йилда қўшилганди, ундан аввал Англиянинг «Манчестер Юнайтед» ва Голландиянинг ПСВ жамоаларида ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» аввалроқ ҳужумчи Агуэро ва ҳимоячи Эрик Гарсия трансферларини эълон қилганди. Улар ҳам эркин агент сифатида Каталонияга келишганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter