Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баҳодирга жиддийроқ рақиб беринглар!

Баҳодирга жиддийроқ рақиб беринглар!

Бугун Тошкент шаҳридаги «Ҳумо Арена»да профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.

Кечанинг марказий жангида Баҳодир Жалолов (13-0-0)  ЖАР вакили Крис Томпсонга (12-5-1) қарши рингга кўтарилди.

Жангда Баҳодир мухлисларни кўп куттиришни истамади ва биринчи раунддаёқ рақибини рингга қулатди. Шу тарзда ҳамюртимиз ўзининг профрингдаги 14-жангида ҳам нокаут қайд этди.

Жалоловга келгуси жангларида муносиброқ рақиблар дуч келади деб умид қилиб қоламиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг