Баҳодир Жалолов йилнинг энг яхши эркак спортчиси бўлди (фото)

Бугун пойтахтимиздаги «Наврўз» тантаналар саройида «Миллий спорт мукофоти-2019» тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуйида ҳар бир номинация ғолиблари билан танишиб чиқишингиз мумкин:
«Йилнинг энг яхши терма жамоаси»: Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси.
«Йилнинг энг яхши федерацияси»: Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси.
«Спорт тадбирларини ташкил этиш бўйича энг яхши ташкилотчи»: Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси.
«Жойларда (ҳудудларда) спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун»: Қорақалпоғистон Республикаси.
«Спорт соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун»: «Қизилқум-цемент» АЖ.
«Йил кашфиёти»: Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси.
«Йилнинг энг яхши спорт лойиҳаси»: «Ҳумо-Арена» кўптармоқли муз саройи.
«Энг фаол спорт тарғиботчиси»: Хилола Исакова, «MY5» телеканали мухбири.
«Йилнинг энг яхши спорт журналисти»: Зоҳид Каримов, «Спорт» ТВ.
«Йилнинг энг яхши ижтимоий ролиги учун»: Шуҳрат Абдуманов.
«Йилнинг энг яхши спорт шифокори»: Суннатилла Юлчиев – Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази профессори, травматолог.
«Халқаро майдонларда ўзбек спортини тарғиб қилгани учун»: Элдор Шомуродов.
«Йилнинг энг яхши паралимпиячиси»: Тимур Гиязов.
«Йилнинг энг яхши мураббийи»: Равшан Рўзиқулов – юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи.
«Йилнинг энг яхши ёш ва истиқболли спортчиси»: Зайнаб Дайибекова – қиличбозлик (сабля) бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси.
«Йилнинг энг яхши ҳаками»: Тоҳир Гулямов – спорт курашлари бўйича халқаро тоифадаги ҳакам.
«Йилнинг энг яхши аёл спортчиси»: Дилноза Раҳматова.
«Йилнинг энг яхши эркак спортчиси»: Баҳодир Жалолов.
«Спорт соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун»: Оксана Чусовитина.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter