Баҳодир Жалолов янги рейтингда ТОП-15 таликка кирди
Профессионал бокснинг таянч ташкилотларидан бири ҳисобланган Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) декабрь ойи бўйича рейтингни янгилади.
Унда спортчиларимиз ўринлари билан танишинг:
Оғир вазн: Баҳодир Жалолов ТОП-15 таликда қайд этилди ва 14-ўриндан жой олди;
Супер ўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Азизбек Абдуғофуров 11-ўрин, Бектемир Мелиқўзиев 26-ўрин;
Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 8-ўрин;
Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Қудратилло Абдуқаҳҳоров 18-ўрин, Шаҳрам Ғиёсов 21-ўрин, Жамшидбек Нажмитдинов 29-ўрин;
Супер енгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев 11-ўрин; Ботир Аҳмедов 22-ўрин;
Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): Ҳасанбой Дўсматов 13-ўрин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter