Аёл эркаклар футбол жамоаси ўйинчисига айланди
Эллен Фоккема исмли футболчи аёл Нидерландиянинг тўртинчи дивизионидаги «Фоарут» эркаклар жамоаси ўйинчисига айланди. Бу ҳақда Қироллик футбол иттифоқи (KNVB) сайтида хабар берилган.
Ташкилот матбуот хизматининг маълум қилишича, 19 ёшли спортчининг «Фоарут» билан шартномаси тажриба сифатида имзоланди. Таъкидланишича, бу қарор футболда тенг ҳуқуқлиликнинг ривожланишига ёрдам беради.
Беш йилдан бери жамоа билан бирга шуғулланаётган Фоккема футбол иттифоқининг қароридан манун эканлигини билдирди.
«Жамоадошларим улар билан ўйнашда давом этишим мумкинлигини зўр иштиёқ билан қабул қилишди», — дея таъкидлади у.
Ҳозирги кунда Нидерландияда эркаклар ва аёллар 19 ёшгача битта жамоада футбол ўйнаши мумкин. Шундан сўнг эркаклар А тоифада ўйнаш учун эркаклар клубига ўтишади, аёллар эса Б тоифадаги лигада тўп тепишлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter