«Атлетик» бош мураббийи жамоадан кетди
Билбаонинг «Атлетик» жамоаси матбуот хизмати бош мураббий Марселино Торал истеъфога чиққанини маълум қилди.
2021 йилдан бери жамоани бошқараётган 56 ёшли Марселинонинг шартномаси 2022 йил июнига қадар тузилганди.
Марселино «Атлетик»ни 2021 йили Испания кубоги финалига қадар олиб чиқди, бироқ «Барселона»га ютқазиб қўйди. Жорий мавсумни жамоа Испания чемпионатида 8-ўринда якунлади.
Аввалроқ испан матбуоти Марселино клуб раҳбарияти билан келишмай қолгани ҳақида ёзганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter