АПЛда яна 4 та ўйин номаълум муддатга қолдирилди
Англия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган яна 4 та ўйин коронавирус инфекцияси сабабли номаълум муддатга қолдирилди: «Саутгемптон» - «Брентфорд», «Уотфорд» - «Кристал Пэлас», «Вест Хэм» - «Норвич», «Эвертон» - «Лестер».
1-турнинг 3 та ўйини ҳам номаълум муддатга қолдирилганди: «Лестер» - «Тоттенхэм», «Бёрнли» - «Уотфорд», «Брентфорд» - «Манчестер Юнайтед». «Тоттенхэм»да бу ҳолат аввалроқ бошланган ва у еврокубоклардан қуруқ қолди ҳисоби.
АПЛ клублари орасида коронавирус инфекцияси шиддат билан тарқамоқда. Айни пайтда «омикрон» штамми аниқланган жамоалар сони ҳозирча 8 та ташкил қиляпти: «МЮ», «Тоттенхэм», «Лестер», «Уотфорд», «Астон Вилла», «Брентфорд», «Челси», «Вулверхемптон».
Айни пайтда айнан қайси футболчиларда коронавирус аниқлангани сир тутилмоқда. Лекин «Челси» жамоаси инфекция юқтирган ўйинларни айтиб ўтди: Ромелу Лукаку, Тимо Вернер, Бен Чилуэлл ва Каллум Хадсон-Одои.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter