Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Антуан Гризманн ЕЧЛда антирекорд ўрнатди

Антуан Гризманн ЕЧЛда антирекорд ўрнатди

Мадриднинг «Атлетико» жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн Европа чемпионлар лигасида ўзига хос антирекорд ўрнатди. Бу ҳақда Opta хабар берди.

Нашр хабарига кўра, француз футболчиси битта ўйинда ҳам дубл қайд этган, ҳам қизил карточка олган ўйинчи сифатида ЕЧЛ тарихига кирган.

30 ёшли Гризманн кеча ЕЧЛ гуруҳ босқичи 3-турида «Ливерпул»га қарши учрашувда (2:3) иккита гол урган ва кейинроқ эса қизил карточка олиб, майдонни тарк этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг