Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Аноэта қарғиши» тугатилди. «Барселона» 11 йиллик қора анъанасини йўққа чиқарди

«Аноэта қарғиши» тугатилди. «Барселона» 11 йиллик қора анъанасини йўққа чиқарди

Фото: «LaLiga»

Испания Ла Лигасининг 19-турида  «Барселона» сафарда «Реал Сосьедад» устидан иродали ғалаба қозонди.

Каталония клуби сўнгги 11 йилдан (2006/07 йилги мавсумдан) бери Ла Лига доирасида «Аноэта» стадионида ғалаба нималигини билмай келаётган эди. «Реал Сосьедад» қандай ҳолатда бўлмасин, каталонияликлар учун ноқулай рақиб бўлиб келган.

Бу сафар ҳам учрашувнинг дастлабки ярим соатида анъана давом этадигандек кўринди. Майдон эгалари кучли ўйин кўрсатиб, чемпионат пешқадами дарвозасига кетма-кет икки бор гол киритди. Аммо бироз ўтиб, Поулиньо ҳисобни қисқартирди.

Иккинчи таймда Вальверде шогирдлари ажойиб сермаҳсуллик кўрсатди ва Суареснинг икки голи ва Мессининг жаримадан киритган супер голи эвазига чемпионатдаги пешқадамлигини янада мустаҳкамлаб олди.

«Реал Сосьедад» – «Барселона» – 2:4

Голлар: 1:0 – 11 Виллиан Жозе, 2:0 – 34 Хуанми, 2:1 – 39 Паулиньо, 2:2 – 50 Суарес, 2:3 – 71 Суарес, 2:4 – 85 Месси.

Бу ўйиндан аввалроқ АПЛнинг навбатдаги турида «Манчестер Сити» мавсумдаги дастлабки мағлубиятини қабул қилиб олгач, кучли бешлик чемпионатида мағлубиятга учрамаган фақат «Барселона» қолганини айтиб ўтгандик. Каталонияликлар бу борадаги зафарли юришини ҳам давом эттиришди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг