Англияда «Йил ўйинчиси» ким бўлади?
Англияда йил якунлари бўйича «Йил ўйинчиси» унвонига номзодлар рўйхати маълум бўлди. Бу ҳақда «Советский спорт» нашри хабар бермоқда.
Англия профессионал футбол ассоциацияси (PFA) 2017/2018-йилги мавсумда энг яхши деган номга даъвогарлик қилаётган номзодларни эълон қилди.
Мазкур рўйхатдан Муҳаммад Салоҳ («Ливерпул»), Давид де Хеа («Манчестер Юнайтед»), Харри Кейн («Тоттенхэм»), Кевин де Брюйне, Лерой Зане ва Давид Силва (ҳаммаси «Манчестер Сити»дан) ўрин олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter