Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Анатолий Карпов билан кўнгилсиз воқеа юз берди

Анатолий Карпов билан кўнгилсиз воқеа юз берди

Фото: Росбалт

Шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони Анатолий Карпов Москвадаги шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда «112» телеграм-канали хабар берди.

Анатолий Карпов ўтган шанба куни Давлат думаси ёнида ҳушсиз ҳолатда топилган. Ҳозир у шифохонанинг жонлантириш бўлимида, сунъий комага ўтказилган. Шифокорлар унга бош мия ёпиқ жароҳатланиши, чап сон суяги синиши ва алкоголдан кучли заҳарланиш ташхисини қўйишган.

Тадбиркор Андрей Ковалёвнинг айтишича, депутат (Анатолий Карпов — Дума депутати)га номаълум шахслар ҳужум қилган. Бироқ «112» телеграм-канали манбаси бу хабарни тасдиқламади. Гроссмейстернинг ёрдамчиси ҳам босқин ҳақидаги хабарни инкор этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг