Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ан-Наср» — ярим масала. Роналду Саудия Арабистонига бошқа мақсадда таклиф этилган

«Ан-Наср» — ярим масала. Роналду Саудия Арабистонига бошқа мақсадда таклиф этилган

Фото: Championat.com

Криштиану Роналдуга саудияликлар қўшимча 200 млн евро тўлашмоқчи, деб ёзди France 24.


Мавзу доирасида: Қатарнинг қўшниси 2030 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқчи


«Ан-Наср» билан 2,5 йиллик шартномаси доирасида португал юлдузи 200 млн евро олади. Қўшимча 200 млн еврони эса Саудия Арабистони, Миср ва Грециянинг 2030 йилги ЖЧ қўшмезбонлиги аризасини тақдим этишда элчилик қилгани учун тўлашмоқчи.

Қизиғи, 2030 йилги мундиал мезбонлигига Испания, Украина билан биргаликда Роналдунинг ватани Португалия ҳам даъвогар.

Роналдунинг «Ан-Наср»га ўтишини Саудия подшоҳлиги оиласи, жумладан, шаҳзода Муҳаммад бин Салмон қўллаб-қувватлади. Таъкидланишича, «Ан-Наср»да Роналду билан шартнома имзолаш учун етарли маблағ бўлмагани учун Саудия Арабистони Суверен жамғармаси маблағлари жалб этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг