«Ас Садд» етакчиси Қаршига келмайдиган бўлди

Хабарингиз бор, Қаршининг «Насаф» жамоасининг ОЧЛ 3-тури доирасида ўз майдонида Қатарнинг «Ас Садд» жамоасини қабул қилади.
«Ас Садд» етакчиларидан бири, эронлик ярим ҳимоячи Муртазо Пуралиганжи жароҳати боис, 3 ҳафта майдонга туша олмайди. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар бермоқда.
25 ёшли футболчи куни кеча Қатар Юлдузлар лигаси 18-туридан ўрин олган «Ал Аҳли»га қарши (5:0) баҳсда жароҳат олгани айтилмоқда. Пуралиганжи ушбу ўйиннинг 79-дақиқасида захирага олинган эди.
Клуб расмий сайтида ёзишича, у бугун тиббий кўрикдан ўтди ва 3 ҳафта жамоасига ёрдам бера олмайди. У бу мавсум чемпионат баҳсларида «Ас Садд» сафида 17 баҳсда иштирок этиб, 3 та гол киритганлигини қўшимча қилиш жоиз.
Маълумот учун, «Насаф» – «Ас Садд» ўйини 5 март куни бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter