Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афсонавий жангчи отиб кетилди

Афсонавий жангчи отиб кетилди

Фото: Fight.ru

Жиу-житсу бўйича 8 карра жаҳон чемпиони Леандро Ло Сан-Паулу (Бразилия)даги клублардан бирида отиб кетилди. Воқеа концерт пайти юз берган.

Спортчи клубга келган меҳмонлардан бири — полиция офицери Энрике Отавио Оливейра Велозо билан низолашиб қолган. Сўкишиш қўл жангига айланиб кетган — полициячи Лонинг столидаги шишага қўл узатганида, спортчи уни оёғидан чалиб йиқитган. Чемпионнинг дўстлари уларни ажратиб олишган.

Шундан сўнг Велозо тўппончасини чиқариб жангчининг бош қисмига қарата ўқ узган. Оғир аҳволда шифохонага келтирилган Ло олинган жароҳатлар оқибатида оламдан ўтган. Полиция терговни ва Велозони қидиришни бошлаган.

Бразилия жиу-житсуси халқаро федерацияси Лонинг ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Леандро Ло 33 ёшда эди. 8 карра жаҳон, 8 марта Панамерика ўйинлари ғолиби, 5 марта жаҳон кубогини қўлга киритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг