Абдусалом Азизов МТЖ вакиллари билан гаплашиб олди. Абрамов якуний таркибни эълон қилди
Июн ойида ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш баҳслари доирасида Саудия Арабистонида марказлашган турнир бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сингапур, Яман ва Саудия Арабистони вакилларига қарши ўйнайди.
Сафар олдидан бугун Ўзбекистон МТЖ аъзолари ЎФА президенти Абдусалом Азизов билан учрашди.
Футболимиз раҳбари терма жамоа олдида турган мусобақаларнинг масъулияти, номзодларнинг асосий таркибга лойиқлигини исботлаши қанчалик зарурлиги, ҳар бир ўйинга сидқидилдан тайёрланиш лозимлиги ҳақида фикр билдирди.
Ўзбекистон МТЖ эртага сўнгги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун БААга жўнаб кетади.
Қисқа муддатли тайёргарлик режасига кўра, вакилларимиз Дубай шаҳрида ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Австралия терма жамоаси таркибидаги бир неча футболчи жароҳат олганлиги сабабли, Австралия томони 29 май кунги Ўзбекистон МТЖга қарши баҳсда майдонга туша олмаслигини маълум қилган. Шу сабабли, термамиз 30 май санасида Таиланд вакилларига қарши тўп суради ва 1 июн куни Саудия Арабистонига жўнаб кетади.
Бош мураббий Вадим Абрамов Саудия Арабистонида ўтадиган ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги ҳал қилувчи учрашувлар учун 28 нафар футболчини жалб этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter