Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аббос Файзуллаев ЦСКА ғалабасига ўз голи билан ҳисса қўшди

Аббос Файзуллаев ЦСКА ғалабасига ўз голи билан ҳисса қўшди

Фото: Матч ТВ

Бугун, 7 апрел куни Россия премьер-лигасининг 23-тури доирасида Москванинг ЦСКА клуби ўз майдонида Воронежнинг «Факел» клубини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди.

«ВЭБ-Арена»да ўтган ўйинда голларни майдон эгаларидан Тамерлан Мусаев (35-дақиқа), Иван Обляков (60), Аббос Файзуллаев (75) ва Федор Чалов (90) киритишди. Меҳмонлар ягона голни 90+4 дақиқада киритишди (Василий Черов).

Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида ЦСКА бош мураббийи Владимир Федотов «Файзуллаевнинг бугунги ўйинини қандай баҳолайсиз?» деган саволга: «Файзуллаев бугун ўйинда фаол қатнашди, зоналарни топа олди», деб жавоб берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг