Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2022 йилги Осиё ўйинлари тақдири Тошкентда ҳал бўлди

2022 йилги Осиё ўйинлари тақдири Тошкентда ҳал бўлди

Фото: AFP 2022

Бугун, 6 май куни Тошкентда Осиё Олимпия кенгаши ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда 2022 йилги Осиё ўйинларини номаълум муддатга кўчиришга қарор қилинди.

2022 йилги Осиё ўйинлари 10 сентябрдан 25 сентябрга қадар Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилиши керак эди.

Ханчжоудаги Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси мусобақаларни ўтказишга жуда яхши тайёргарлик кўрган, бироқ пандемик вазият сабабли ўйинлар номаълум муддатга кўчирилди.

Хитойдаги Осиё ўйинлари қачон ўтказилиши ҳақида тез орада хабар берилиши айтилган.

Пандемия сабабли Хитойдаги яна бир йирик спорт тадбири — Халқаро универсиада ўйинлари муддати 2022 йилдан 2023 йилга кўчирилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг