Владимир Путин президент Шавкат Мирзиёевни Янги йил билан табриклади
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин кириб келаётган Янги — 2022 йил билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, шунингдек халқаро ташкилотлар раҳбарларини табриклади.
Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Янги йил табригида кириб келаётган 2022 йилда икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича самарали мулоқот ва яқин ҳамкорликдаги ишлар давом эттирилишига умид билдирди. «Бу, шубҳасиз, Россия ва Ўзбекистон дўст халқларининг асл манфаатларини ифодалаб, Марказий Осиё минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган», — деди Россия президенти.
Бундан ташқари, Россия давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг яқинда Москвага ташрифи Россия-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамлигини тасдиқлаб, янги истиқболли қўшма лойиҳалар ва ҳамкорлик йўналишларини белгилаб берганини таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter