Владимир Норов ШҲТ бош котиби лавозимини бажаришга киришди
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг қарорига биноан 2019 йилнинг 1 январдан бошлаб Владимир Норов Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бош котиби лавозимини бажаришга киришди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Норов илгари Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаган ва фавқулодда ва мухтор элчи мартабасига эга.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Норов жорий йилнинг июнь ойи бошларида Циндаода ўтказилган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидан сўнг ШҲТ бош котиблигига тасдиқланганди.
Норов бу лавозимда Тожикистон вакили Рашид Алимов ўрнини эгаллади. У 2019 йил 1 январидан 2021 йил 31 декабрига қадар ШҲТ бош котиби бўлади.
1955 йилда Бухорода туғилган Владимир Норов 2006 йил 12 июлдан 2010 йил 12 январгача – Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter