Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Twitter» нега машҳур сиёсий арбобларнинг саҳифаларини ўчирмаслигига изоҳ берди

«Twitter» нега машҳур сиёсий арбобларнинг саҳифаларини ўчирмаслигига изоҳ берди

Фото: «Jesseleepeterson.com»

«Twitter» ижтимоий тармоғи кейинги пайтда АҚШ президенти Доналд Трампнинг «Twitter»даги саҳифаси орқали бошқа давлатларга, хусусан, Шимолий Кореяга нисбатан агрессив муносабатдаги чиқишларига қарши билдирилаётган танқидларга изоҳ берди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

«Twitter»да сиёсий шахсиятлар ва раҳбарларнинг саҳифалари борлиги жуда кўп баҳсларга сабаб бўлмоқда ва биз бу борада ўзимизнинг нуқтаи назаримизни келтириб ўтмоқчимиз», деб ёзади «Twitter» ўзининг расмий блогида. Бу билан улар дунёда «жамоатчилик муҳокамасини тарғиб қилиш»га ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилганини айтишмоқда.

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқ «сиёсий арбобларнинг «Twitter»даги чиқишларини мавжуд сиёсий воқеликдан келиб чиқиб ўрганишини ва улардан фойдаланиш қоидаларини киритишини» айтиб ўтди.

Бир оз олдин АҚШ президенти Доналд Трамп «Twitter»даги саҳифаси орқали «ўзида Ким Чен Инникидан кўра кучли ва катта атом бомбаси тугмачаси борлиги»ни ёзган эди.

Шундан сўнг, икки нафар демократ сенатор АҚШ махсус хизматларига, Доналд Трампнинг бундай чиқишлари мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солишидан огоҳлантириб, мурожаат билан чиқишган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг