Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Токиодан Нью-Йоркгача: президентлик сайлови қачон бошланиб, қачон тугайди?

Токиодан Нью-Йоркгача: президентлик сайлови қачон бошланиб, қачон тугайди?

Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида муддатидан олдин овоз бериш натижалари, сайлов участкаларида овоз бериш бошланганлиги, хорижий ва миллий кузатувчиларнинг турли ҳудудларда жараёнини кузатаётгани ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи биринчи сайлов участкаси Тошкент вақти билан соат 04:00 да Япониянинг Токио ва Жанубий Кореянинг Сеул шаҳарларида очилди. Сайловлар АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида элчихонасидаТошкент вақти билан 25 октябрь куни соат 06:00 да якунланади.

2021 йил 14-20 октябрь кунларида мамлакатимиз ва хорижда ташкил этилган сайлов учаскаларида 421 618 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари муддатидан олдин овоз беришди. Шундан 301 094 нафари мамлакатимиз ҳудудида, 120 524 нафари сайловчи хориждан туриб овоз беришган.

Эслатиб ўтамиз, фуқароларда сайловга оид саволлар бўладиган бўлса, 1200 қисқа рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг