ТИВнинг янги раҳбарига биринчи қўнғироқ Озарбайжондан бўлди
2022 йил 31 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Озарбайжон ташқи сиёсат идораси раҳбари Бахтиёр Саидовни юксак масъулиятли лавозимга тайинлангани билан самимий табриклади.
Томонлар, шунингдек, яқинлашиб келаётган 2023 йил билан ҳам бир-бирини қутлади.
Ўзбекистон-Озарбайжон кўп қиррали стратегик шериклик муносабатларини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга ўзаро тайёрлик тасдиқланди.
Вазирлар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар ва бўлажак тадбирлар жадвалини келишиб олдилар, дейилади ТИВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Саидов куни кеча ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter