Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ташқи ишлар вазирлигида тайинловлар бўлди

Ташқи ишлар вазирлигида тайинловлар бўлди

Фурқат Сидиқов (суратда чапда) ва Баҳромжон Аълоев.

Ташқи ишлар вазирлигида тайинловлар бўлгани ҳақида «Нигоҳ» телеграм-канали хабар берди.

Фурқат Сидиқов ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилган.

Баҳромжон Аълоев ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг