Суриянинг қайта тикланишига тахминан 200-300 миллиард доллар керак бўлади
![Суриянинг қайта тикланишига тахминан 200-300 миллиард доллар керак бўлади](https://static.xabaruz.com/crop/1/6/720_460_95_1663888175.jpg)
Россия Суриянинг амалдаги президенти Башар Асаднинг ҳокимиятда қолишини истайди, чунки у бу давлатда барқарорликни хоҳлайди. Ушбу баёнот сешанба куни АҚШ давлат котибининг Яқин Шарқ ишлари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчиси Девид Саттерфилд томонидан Сенатнинг ташқи алоқалар қўмитасида бўлиб ўтган маърузасида эълон қилинди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
— Менинг фикримча, Россия олдинги совет иттифоқи сингари барқарорликни қадрлайди ва тартибсизликлардан қўрқади, — дея жавоб берди у Москванинг асосий мақсади Асадни ҳукуматда қолдириш экани ҳақидаги саволга. — Бу шунчаки Асаднинг ҳурмати учун эмас, балки барқарорлик ва тартибсизликларнинг барҳам топиши учун ҳам.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Суриядаги вазиятни узоқ муддатли ривожлантириш борасида Россиянинг фикрини тушунмайди.
Саттерфилдга кўра, қуролли тўқнашувлардан кейин Суриянинг қайта тикланишига тахминан 200-300 миллиард доллар сарф этилиши мумкин. Бу эса дунёдаги 3-4 миллиардернинг умумий бойлигига тенг. Шу билан бирга, унинг нуқтаи назарига кўра «Россия, Эрон ва Сурияда бундай воситалар йўқ».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter