Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурия қўшинлари Идлиб жанубидаги Абу Дуҳур ҳарбий аэродромига яқинлашмоқда

Сурия қўшинлари Идлиб жанубидаги Абу Дуҳур ҳарбий аэродромига яқинлашмоқда

Қўшинлар Абу Дуҳур ҳарбий аэродроми йўлидаги муҳим стратегик штабни қўлга киритган.

Фото: Телеграф

Сурия армияси халқ лашкари бўлинмалари ёрдами билан якшанба куни Идлиб вилоятининг жануби-шарқида жойлашган Санжар қишлоғидаги (Дамашқдан 320 км.) террорчиларни йўқ қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. Қўшинлар Абу Дуҳур ҳарбий аэродроми йўлидаги муҳим стратегик штабни қўлга киритган. Ҳукумат кучлари ушбу ҳаво базасидан тахминан 17 км. узоқликда жойлашган.

Суриянинг шимолий-ғарбий минтақасида бир ойдан бери Жабҳат ан-Нусра тўдалари ва уларнинг шериклари Аҳрор аш-Шом экстремистик гуруҳига қарши жанглар давом этмоқда. Бу давр мобайнида ҳукумат қўшинлари Хом ва Идлиб вилоятларида 600дан ортиқ жангариларни йўқ қилди. Улар 87 қишлоқ ва фермер хўжалигини озод қилиш билан бирга бой берилган ҳудудларни ҳам қайтариб олишга муваффақ бўлишди.

Миллий келишув комиссияси аъзоси, халқ кенгаши депутати Аҳмад Ҳасан Ҳилолнинг айтишича, Сурия қўшинлари бирорта ҳам ўқ узмасдан бир нечта аҳоли пунктларига киришган. «Сурия армияси аскарларини халқ кутиб олди», — деди «Ал-Ватан» газетасига берган интервюсида Аҳмад Ҳасан.

Депутатнинг таъкидлашича, «Идлиб аҳолисининг кўпчилиги сулҳ битими тузишмоқчи». Унинг сўзларига кўра, Идлибдаги қуролли гуруҳларнинг тўртдан уч қисми бошқа вилоятлардан чекинган ёлланма аскарлардан иборат. «Одамлар бегоналардан чарчаган ва тинч ҳаётга қайтишни хоҳлайдилар», — дейди Ҳилол.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг